• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Баҳодир Қўчқоров: «Равшан Эрматов бу йилги Жаҳон чемпионатида энг қийин ўйинда ишлади»

    ФИФА кунлари доирасида 11 сентябрь кунги Ўзбекистон—Эрон учрашувида қирғизистонлик ҳакамлар фаолият олиб борди. Мазкур ўйинда ўзбек футбол мухлисларига жуда яхши таниш бўлган Баҳодир Қўчқоров ҳам қанот ҳаками сифатида ишлади. ЖАРда ўтган ЖЧ—2010 ва Бразилияда ўтга ЖЧ—2014 да Равшан Эрматов бригадасида фаолият олиб борган Қўчқоровнинг Тошкентга келганидан фойдаланиб, «Championat.asia» нашри интервью уюштирди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images
    — Бугунги кунда нималар билан бандсиз?

    — Ҳамон ҳакамлик фаолиятини давом эттираяпман. Қирғизистонда миллий чемпионатда ишлаяпман. Бундан ташқари Ўш шаҳридаги футбол мактабининг директориман. Шунинг билан бирга Ўшда футбол академиясида ҳакамларни ўқитиш гуруҳи очилган. Уч йилдан буён ҳакамларга дарс бераяпман. Ҳар 8 ойда ҳакамлар ушбу ўқишни битиришади. Ҳозирги кунда икки нафар шогирдим Исмоил Толибжонов ва Ҳусан Жумабоев ФИФА ассистенти ҳисобланади.

    — Ўғлингиз футболчи эканидан хабаримиз бор...

    — Тўғри. Бир неча йил давомида футболга қатнашди ва ёшлар терма жамоасига қабул қилинганди. Бироқ ёзда Равшан Эрматов Иссиқкўлга борганидан сўнг ўз фикрини ўзгартириб 17 ёшда ҳакамлик фаолиятини бошлади. Ҳакамлик мактабини тугатди ва ҳозирда биринчи, иккинчи лига ва болалар футболида ҳакамлик қилмоқда.

    — ФИФА ҳакамларнинг ёшига қўйган чекловни олиб ташлаганми?

    — Ҳа. Масалан мен 48 ёшдаман, яқинда 49 га тўламан. Олдинлари Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамларнинг ёши 45дан паст бўлиши керак эди. Бугунги кунда ҳам ОФК халқаро ўйинларни ишони топширишмоқда. Бир ҳафта олдин Малайзияда «Suzuki Кубоги» мусобақасида ҳакамлик қилдик шогирдлар билан. Ундан олдин Ливанда ишладик. Биз профессионалмиз, шу боис ОФК қайси ўйинни топширса, ўша баҳсда ишлайверамиз.

    — Россияда ўтган мундиалда Равшан Эрматов бошқарган ўйинларни кўрганингиз аниқ. Сизнинг фикрингиз қандай?

    — Эрматов бу йилги Жаҳон чемпионатидаги энг қийин ўйинда ишлади. Бекорга ФИФА уни айнан мана шу ўйинларга тайинламади. Равшан бу учрашувларда муносиб ишлади. Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатида 11та ўйинда ишлаб қўйди. Бу тарихда қолди. Яқин орада унинг натижасини кимдир янгилай олармикин? Билмадим. Бир кун келиб Эрматов билан бирга ўтириб китоб ёзамиз. Ўша китобда барчасини баён қиламиз. Қанчалик қийинчиликлардан ўтганимиз ҳақида ёзамиз. Қолган ҳакамлар хафа бўлишмасин-у Равшан эришган натижага ҳеч ким яқин 20-30 йилда эришмаса керак. Абдуҳамидилло Расуловнинг жароҳат олиши эса бу тақдир. Футбол ва жароҳатлар чамбарчас боғлиқ.

    — Сиз ЖЧ-2010да Рафаэль Илясов бирга ишлагансиз. Айни пайтда у Россияда яшамоқда. У билан алоқа сақланиб қолганми?

    — Албатта. Бугунги кунда Рафаэль Қозонда яшамоқда. Биринчи лигада ҳакамлик қилмоқда. Биласизми, футбол қоидаси барча жойда бир хил. Яхши ошпаз бўлса, яхши косиб бўлса, унга исталган жойда талаб бўлади. Илясов ҳам тажрибали ҳакам, шу боис ундай йигит ишсиз қолмаслиги аниқ эди.

    — Қирғизистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё Кубогига чиқди. Мухлислар терма жамоадан қандай натижа кутишмоқда?

    — Куни кеча ўз майдонимизда Фаластин билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Бош мураббий Александр Крестинин Фаластин билан баҳсга легионерларни чақирмаганди. Бугун Сурия билан ўйнаймиз (суҳбат 10 сентябрь куни бўлган). Бу учрашувда эса легионерлар иштирок этишади. Қирғизистон ўз тарихида биринчи бор Осиё Кубогига чиқди. Демак олдинга силжиш бор. Лекин бугунги кунда ёшларда «пижонлик» кўпайиб кетди. Қирғизистон терма жамоасида пул учун ўйнаш керак эмас, ватан учун майдонда борини бериш керак. Майли ютқазсин, лекин ўша ўйиндан кейин мухлислар олқишлаб кузатиб қўйишсин. Шахсан ўзим Россияга бориб, мундиал баҳсларини стадионлардан кўрдим. Россия терма жамоаси чорак финалда ютқазди, лекин мухлислар футболчиларни халқ қаҳрамони сифатида қўлларида кўтариб юришибди. Қирғизистон терма жамоаси янги тарих яратишига ишонаман. Қирғизистонлик ҳакам Жаҳон чемпионатида ишлади, энди терма жамоа чиқиши керак. Мураббийлар хориж давлатларида ишлашлари лозим, футболчилар ҳам легионер сифатида ўйнашлари керак. Битта жойда ўйнайвериш керак эмас.

    — Фаолиятингизда шу кунгача ишлаган энг муҳим ўйин қайси?

    — Ҳаётимда ҳеч қачон ёдимдан чиқмайдиган ўйин Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтган. ЖЧ-2010 очилиш учрашуви, ЖАР ва Мексика ўртасидаги баҳс. 1997 йил 26 май куни фаолиятимдаги биринчи учрашувимни «Пахтакор» стадионида ўтказганман. Ўзбекистон ва Камбожа ўртасидаги ўйин мен учун дебют бўлган. Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин гол урганини биламан, назоратчи ким бўлгани ҳам ёдимда. Бу воқеага ҳам дарров 21 йил бўлибди.— Ёзда Равшан Эрматов таътилни Иссиқкўлда ўтказгани ҳақида ўқидик. Сиз ҳам дам олгани Тошкентга келиб турасизми?

    — 2006 йилдан буён Равшан Эрматовнинг оиласи билан яқинмиз. Тошкентга келсам, меҳмонхонага бормайман. Равшан ёки Абдуҳамидуллонинг уйида қоламан. Ҳар йили ёзда Иссиқкўлга боради. Оилавий борди-келди ҳакамлик тугаганидан кейин ҳам бўлади. Сабаби Эрматов билан бирга қадрдонга айланиб кетганмиз. Ака-укачилигимизга кўз тегмасин. Ўғлим ҳакамлик қилаяпти дедим. Тошкентга келиб Равшаннинг уйида бир ҳафта ётиб, малакасини ошириб кетади. Ўш—Тошкент рейси очилади дейишмоқда. Икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқалар янада мустаҳкамланмоқда. Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ака-ука. Худо хоҳласа, биринчи Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига боради, ундан кейин Қирғизистон ҳам мундиалга чиқади.

    — Тажрибали қанот ҳаками сифатида VAR тизимига муносабатингиз қандай?

    — VAR тизимига шахсий фикрим бўйича бошида бунга қарши эдим. Кейинчалик Россиядаги мундиалга борганимда керак нарса эканлигини тушуниб етдим. Фақат муҳим вазиятларда, яъни ушбу тизим ўйин пайтидаги 3та вазиятни (гол урилган вазият, пенальти белгиланган ҳолат ва карточкани тўғри бериш) текшириш учун ишлатилса, футболда хатолар максимал даражада камаяди.

    13.09.2018, 12:58   Изоҳ (0)   24156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Pepsi Суперлига. Бугун ҳал қилувчи босқичга старт берилади

    13.09.2018, 12:35

    Армия қўл жанги халқаро мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди (фото+видео)

    12.09.2018, 19:34

    Таэквондо бўйича Жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин уйланди (фото)

    12.09.2018, 17:16

    Бразилия Сальвадорни «сочиб ташлади», Аргентина эса Колумбияни юта олмади (видео)

    12.09.2018, 12:19

    ​Одил Аҳмедов: «Ўйин давомида кўплаб камчиликларга йўл қўйдик​»

    12.09.2018, 11:55

    Эктор Купер: «Октябрдаги йиғинда ҳали терма жамоага умуман чақирилмаган ўйинчилар бўлади»

    12.09.2018, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05

    Бир қатор мамлакатларда Google ишида узилишлар юз берди

    Дунё | 18 июл, 21:50

    “Ал-Ҳилол” АПЛ юлдузи учун курашга кирди

    Спорт | 18 июл, 21:45

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.