Сурхондарё вилояти ҳокимлигида АҚШнинг Headwалл Power LLC компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Мулоқотда вилоятнинг муқобил энергия манбалари соҳасидаги салоҳияти, қуёш энергетикасини ривожлантириш, жумладан, қуёш электр станцияларини бунёд этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги мавжуд имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Headwалл Power LLC компанияси томонидан Қизириқ туманида қуввати 300 МВтдан 1 ГВтгача бўлган, умумий қиймати 1,2 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Бунда биринчи босқичда Бандихон ҳудудида 490 та хонадонга тажриба тариқасида қуёш панеллари ўрнатилади.
Изоҳ (0)