Тинч океани ҳавзасида жойлашган Фижи ИШИДга қарши Америка коалициясига қўшилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Фижи коалицияга 79-аъзо сифатида қўшилган. Мазкур мамлакат тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро ҳаракатларда иштироки бўйича 40 йиллик тарихга эга.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурия ва Ироқда ИШИДга зарба бермоқда. Суриядаги зарбалар мамлакат ҳукумати билан келишилмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)