Хитой жанубидаги Хенян шаҳрида бугун, 12 сентябрь куни машинанинг одамлар гавжум бўлган пиёдалар ҳудудига кириб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди ва 43 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Mirror нашрининг ёзишича, ҳалок бўлганлар сони тўққиз кишини, жабрланганлар эса 46 кишини ташкил қилган.
Таъкидланишича, пиёдалар устига юриб кетган ҳайдовчи ҳодисадан кейин бир неча кишига пичоқ билан ҳужум қилган.
Полиция ҳужум қилган кишининг қўлга олингани ва шахси аниқлангани ҳақида хабар берган, у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга бошқа жиноятлар бўйича маълум бўлган.
Расмийлар ҳодисанинг терроризм билан эҳтимолий алоқаси юзасидан изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)