Ғарбий Австралияда кончилар иккита улкан олтин жинсли тошни топди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тошларнинг ҳар бири бир неча миллион доллар туради. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, оғирлиги 95 килограмм бўлган энг катта тошда тахминан 2400 унций олтин бўлиб, бу 70 килограммдан ортиқни ташкил қилади.
Кончиларнинг топилмаси жуда камёб деб баҳоланмоқда.
Олтин қазиб олувчилар тошларнинг каттасини тахминан уч миллион долларга баҳолаган, 1600 унций олтинга эга 63 килограммли иккинчи тош эса 1,9 миллион долларга баҳоланган.
Изоҳ (0)