Франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario Gol нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, футболчи «Қироллик клуби»ни тарк этиб, «Манчестер Юнайтед» сафига бориб қўшилишни хоҳламоқда. Бунга сабаб сифатида жамоага Вараннинг собиқ устози Зинедин Зиданнинг бош мураббий сифатида олиб келиниши кўрсатилмоқда. Айни дамда клуб раҳбарияти ва мухлислар Жозе Моуриньонинг ишидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Ёзда «Реал»ни тарк этган Зинедин Зидан эса ҳозирда ишсиз. Француз яқинда мураббийлик фаолиятига қайтишини эълон қилганди. Маълумот учун, Рафаэль Варанни айнан Зиданнинг ўзи «Лилль» клубидан Мадридга олиб келган эди.
Изоҳ (0)