Италиянинг «Сассуоло» клуби ҳужумчиси Доминико Берардига «Барселона» ҳамда «Рома» жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
Римликлар спорт директори Мончи ёзда Малком билан юз берган воқеа такрорланмаслиги учун тезроқ ҳужумчини «Барселона»да олдин қўлга киритмоқчи. Айни дамда Берардининг трансфери 25-30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун ёзда каталонияликлар бразилиялик Малкомни «Бордо»дан 41 миллион евро эвазига сотиб олди. Қизиғи, «Рома» жамоаси 21 ёшли футболчи билан келишувга эришганини «Барселона» Малкомни сотиб олишидан бир кун олдин эълон қилиб улгурганди. Бироқ «Барселона»нинг футболчига бўлган қизиқиши мазкур трансфернинг барбод бўлишини таъминлаганди.
Изоҳ (0)