«Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан тез орада мураббийлик фаолиятига қайтишини маълум қилди.
«Албатта, тез орада машғулот ўтказишни бошлайман. Бу — мен яхши кўрадиган иш. Менинг бутун ҳаётим — футболда!»,— дейди Зидан.
Маълумот учун, 45 ёшли франциялик мутахассис «Реал»ни ёзда тарк этганди. Зидан «Қироллик клуби»ни 2015/16 йилги мавсумда қабул қилиб олган эди. Жамоа унинг қўл остида Испания чемпионати, мамлакат Суперкубоги, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга эришганди. Шунингдек, у «Реал» билан кетма-кет уч марта (2016, 2017, 2018) ЕЧЛ кубогини боши узра кўтаришга муваффақ бўлди. Зинедин ишлаган 2,5 йилда «Реал» умумий ҳисобда 9 та совринга эга чиқди.
Аввалроқ Зиданнинг «Манчестер Юнайтед»га бош мураббий бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Изоҳ (0)