EastFood таҳлил компанияси мутахассислари импортчилар ва супермаркетлар тармоқлари вакиллари билан суҳбатлашиб, Ўзбекистондан келтирилаётган маҳсулотлар, хусусан, ейиладиган узум ва ўрик, шунингдек, полиз экинлари Украина бозорида келажакда қанчалик рақобатбардош бўлиши мумкинлигини аниқлади, деб ёзади «Podrobno.uz».
Натижалар икки хил бўлиб чиқди. Бир томондан, асосан катта авлод вакиллари ўзбек меваларининг мазасини юқори баҳолаб, улар учун баланд нарх тўлашга тайёр экан.
Иккинчи томондан, 35 ёшдан кичик бўлган фаол харидор ўзбек меваларидан бехабар бўлиб, қимматроқ ўзбек меваларидан кўра, арзонроқ ва танишроқ вариантни афзал кўради.
Супермаркетлар тармоқлари вакиллари ва импортчилар фикрича, ўзбек меваларининг энг катта камчилиги жуда мураккаб, қимматбаҳо ва узун логистика ҳисобланади, бу эса маҳсулот нархини ошириб юборади.
Масалан, сентябрь бошида Украина бозорида ўзбек узуми 1 килограмми учун 4,3 доллардан сотилган, украин узуму эса — 1,2—1,6 доллардан.
Изоҳ (0)