• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Карлуш Кейруш: Ўзбекистон термасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман

    ФИФА кунлари доирасда бугун, 11 сентябрь санасида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон термасига қарши майдонга тушади. «Championat.asia» нашри эронликлар устози Карлуш Кейруш билан интервьюни тақдим этди.

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»
    — Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарди?

    — Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Мен ҳар доим яхши мураббий бўлишни хоҳлаганман. Жаҳон чемпионатидан олдинми ё кейинми бунинг фарқи йўқ. Мен охирги йилларда фақат энг яхши мураббий бўлишга ҳаракат қиляпман.

    — Эрон гарчи Жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, мусобақада яхши иштирок этди. Муваффақиятнинг асосий сири нимада?

    — Оддий қилиб айтганда, қаттиқ меҳнат ва тўғри ишлашда. Биз вақтдан унумли фойдаландик ва деярли ҳар куни дам олишсиз машғулот ўтказдик.

    — Жаҳон чемпионатидан олдин қандай хаёлда эдингиз?

    — Кўпчилик бизга ишонмаганди. Чунки мундиал пайтида одамларнинг хаёли бошқа жамоаларда бўлади. Лекин биз ишлашда давом этдик. Кишини хурсанд қилган жиҳати, Жаҳон чемпионати биз учун муваффақиятли кечди ва энди бемалол Осиё Кубоги ҳақида ўйласак бўлади.

    — ЖЧдан олдин натижа қандай бўлишидан қатъи назар Эронни тарк этаман дегандингиз.

    — Йўқ, мен бундай демаганман. Балки журналистларнинг ўзи тўқиб ёзган бўлишлари мумкин.

    — Осиё Кубоги-2019 да ғолиб чиқиш асосий мақсадингизми?

    — Ҳа. Биз бу мусобақага фақат ғалаба учун борамиз. Эрон олдида бундан бошқа йўл йўқ.

    — Қишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашганмисиз?

    — Бу саволни изоҳсиз қолдираман.

    — Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича расмий таклиф бўлганми?

    — Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, бу каби саволларни очиқ қолдираман.

    — Майли, бошқа саволга ўтамиз. Шу пайтгача Ўзбекистонга қарши олтита ўйин ўтказгансиз. Шундан тўрттаси расмий ва иккита ўртоқлик. Қайси учрашув кўпроқ ёдингизда қолган?

    — Менда Ўзбекистон билан ҳар доим илиқ хотиралар қолган. Лекин энг катта дарсни 2012 йил Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндан олганман. Ўшанда биз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

    — Қайси ғалабани кўпроқ эслаб турасиз?

    — Барчасини. Чунки ғалаба кишига завқ бағишлайди, мухлислар ҳам хурсанд бўлади.

    — Эроннинг навбатдаги рақиби Ўзбекистон терма жамоаси дейилганда хаёлингизга нималар келади?

    — Мен хоҳ Ўзбекистон, хоҳ бошқа жамоа бўлсин рақиб деганда фақат расмий ўйинларни тушунаман. Қолган пайт бизлар ўртоқлармиз. Тошкентга ҳам рақиб сифатида эмас, балки ўртоқлик учрашуви ўйнаш учун келганмиз.

    — Ўзбекистонда қайси футболчиларни алоҳида кўрсата оласиз?

    — Сизларда яхши футболчилар кўп. Масалан, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов... Терма жамоангизга қарши ўйнаш осон эмас. Ўзбекистон — Осиёда мен энг яхши кўрган жамоалардан бири.

    — Терма жамоамизга қандай таъриф берган бўлардингиз?

    — Биринчи навбатда жиддий ва ҳурматга сазовор рақиб. Чунки сизларда яхши ўйинчилар бор, шунингдек, жамоа футбол ўйнашни билади. Ўзбекистонни тартибли футбол ўйнайдиган жамоа деб ҳисоблайман.

    — Ҳаётда ва футболда сиз учун энг муҳим нарса нима?

    — Ҳурмат. Нима иш қилишингдан қатъи назар ҳаммани ҳурмат қилишинг керак.

    — Нима деб ўйлайсиз, Сардор Азмун Осиё Кубогига қадар терма жамоага қайтадими?

    — Ишончим комилки, агар ўша пайтгача терма жамоа бош мураббийи бўлсам, Азмун, албатта, қайтади. Мен уни қайтариш учун бор имкониятимни ишга соламан.

    — 2012 йил Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Эрон учрашуви ёдингиздами? Ўшанда жамоангиз 90+4-дақиқада гол уриб ютиб кетганди. Япониялик ҳакам бизнинг голимизни ҳисобламаганди.

    — Кўп ўйинлар доим эсимда қолади. Мен ҳатто кичик эпизодларгача эслашга ҳаракат қиламан.

    — Ўша ўйинда терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан бироз тортишиб қолгандингиз.

    — Ўйин пайти ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар доим ўз ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан. Футболда иккала жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Биз фақат ўйин пайти рақиблармиз, баҳс якунига етгач яна дўст бўлиб қолаверамиз.

    — Охирги савол. Бу йилги Жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта Осиёдан бешта жамоа қатнашди. Лекин фақат Япония гуруҳдан чиқа олди. Осиёда футбол секин ўсяптими?

    — Буни бир сўз билан ҳаракатсизлик, яъни бир жойда туриб қолиш деган бўлардим. Осиёда футбол на кўтариляпти, на пастга тушяпти. Биз доим бир хил хатоларни такрорлаш биланд бандмиз. Европа анча юқорилаб кетди, лекин Осиё билан Африка футболи ҳамон уйқуда.

    11.09.2018, 15:24   Изоҳ (0)   19210
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    150 минг долларлик мусобақада ғолиб бўлган Денис Истомин ATP рейтингида 16 поғона юқорига кўтарилди

    11.09.2018, 12:08

    Бугун футбол: Купер бошлиқ Ўзбекистон Кейруш қўл остидаги Эронга қарши жанг қилади

    11.09.2018, 10:24

    Пепе футбол тарихига кирди

    11.09.2018, 10:13

    Рафаэль Варан ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин

    11.09.2018, 10:02

    Миллатлар Лигаси. Португалия Италияни мағлуб этди, Швеция ўз уйида Туркияга ютқазиб қўйди (видео)

    11.09.2018, 06:49

    Кўпкари бўйича биринчи Жаҳон чемпионати 2019 йилда Ўзбекистонда бўлади

    10.09.2018, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ ҳажга юборишини айтиб фирибгарлик қилган яна тўрт кишини ушлади

    Ўзбекистон | 3 июн, 15:10

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Футбол юлдузларининг машҳурликда ўзидан қолишмайдиган рафиқалари

    Лайфстайл | 3 июн, 15:05

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.