Кеча, 10 сентябрь санасида Португалия терма жамоаси УЕФА Миллатлар Лигаси ўйинлари доирасида Италияга қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жамоа ҳимоячиси 35 ёшли Пепе эса Португалия сафидаги 101-учрашувини ўтказди. Пепе бу орқали Европадаги терма жамоа сафида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган илк Жанубий америкалик футболчига айланди.
Маълумот учун, Пепе 1983 йил 26 февралда Бразилиянинг Масейо шаҳрида туғилган. У 20 ёшигача Бразилия термасидан таклиф кутган. Кейин эса Португалия фуқаролигини қабул қилиб, 2008 йилда терма жамоа сафидаги илк учрашувида майдонга тушган.
Изоҳ (0)