Эронда уранни бойитиш бўйича центрифугалар ишлаб чиқариш цехи очилди. Бу ҳақда мамлакат Атом энергияси ташкилоти раҳбари Али Акбар Салеҳи маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Цех замонавий қурилмалар билан жиҳозланганлиги ва мамлакат олий етакчиси оятуллоҳ Али Хоманаий фармойиши билан ишга туширилганлиги таъкидланмоқда.
Салеҳи центрифугалар ишлаб чиқариш бўйича цехнинг очилиши Эрон ядро муаммоларини тартибга солиш бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси доирасида эканлигини таъкидлади.
У, шунингдек, Эрон, унинг иқтисодий манфаатларига тўлиқ риоя этилмаган тақдирда, мамлакат юқоридаги келишув бўйича мажбуриятларининг бир қисмини бажаришни тўхтатиши, ҳатто келишувдан чиқиши мумкинлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)