Samsung Flip— мажлисларни ташкил этиш билан боғлиқ энг кенг тарқалган қийинчиликларни бартараф этиш ва муҳокамалар натижасини ишончли сақлаш орқали жамоа иши самарадорлигини оширадиган «флипчарт» ҳисобланади.
Samsung Flip ёрдамида ғояларни тез, аниқ ва тартиб билан ўзаро алмашиш афзаллиги нафақат ўқув муассасаларида, балки бошқа ҳар қандай меҳнат жамоасида ҳам юқори баҳоланади.
Samsung Flip технологиясида оддий қоғозли флипчартлар ва офис доскаларининг афзалликларини электрон қурилманинг кенг қамровли имкониятлари билан бирлаштиришга эришилди. Бир вақтнинг ўзида бир нечта (4 нафар) фойдаланувчи махсус ручка ёки шунчаки бармоқ ёрдамида экранга чизиши ёки ёзиши мумкин.
Хўш, ушбу техник янгилик қандай устунликларга эга?
Samsung Flip – катталиги 55-дюймли 4K аниқликдаги айланадиган тач-дисплей бўлиб, уни портрет ёки альбом ориентациясида ўрнатиш имконияти мавжуд. Доскани тагмосламадан ечиш ва уни тўпламдаги маҳкамлагич билан деворга илиш мумкин.
Ҳимоя. Samsung Flip кўплаб фойдаланувчилар ва уланиш нуқталарини қўллаб-қувватлашига қарамай, шу билан бирга у маълумот махфийлигини ҳам таъминлай олади. Паролларга асосланган ишончли Flip хавфсизлик тизими энг муҳим ҳужжатларни сақлашга ёрдам беради.
Бу инновацион ечим ғояларни эркин ва чегарасиз ўзаро алмашишга замин яратади, бу эса, шубҳасиз, ҳар қандай компания учун фойдалидир. Энди мажлисларни ташкил этиш анчагина осон. Samsung Flip ёрдамида ҳар қандай жамоа тез ва самарали ишлай олади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)