Янги совутгич модели лол қолдирувчи самарадорлиги, оригинал дизайн ва узоқ муддат хизмат қилишига доир ишончли кафолати билан фарқ қилади
Берлин, 2018 йил 30 август — LG Electronics (LG) компанияси IFA 2018 кўргазмасида қуйи қисмида музлатгич камераси бўлган янги совутгич билан навбатдаги марраларни забт этиш истагида. Илғор модель ўзининг энергия самарадорлиги, ишончлилиги ва кўплаб қулай функциялари билан бозордаги энг яхшиларидан бири ҳисобланади. Бу совутгич, шунингдек соҳада ички компрессор учун 20 йиллик кафолат муддатига эга бўлган илк совутгичга айланди. У Centum System технологияси туфайли узоқ йиллар мобайнида замонавий ва самарадор совутгич қидираётган истеъмолчилар учун табиий танловдир.
Бу устунликларга мижоз истакларини акс эттирувчи динамик қарорларни шакллантириш учун қатор илғор технологияларни интеграция қилиш ҳисобига эришилади. Совутгич юраги — линияли LG инвертор линияли (LG Inverter Linear Compressor) компрессори бўлиб, оддий компрессордан 32 фоиз самаралироқдир. Бу ва яна бошқа қатор самарали функциялар қуйи музлатгич камерали совутгичнинг энергия истеъмолини қисқартириш ҳамда А +++ — 40 рейтингини тақдим этиш имконини беради. Бу совутгичнинг А+++ таснифидаги совутгичлар билан таққослаганда 40 фоиз камроқ энергия истеъмол қилишини ва электр энергияси ҳисобидан тежаш мумкинлигини англатади.
Илғор инвертор линияли компрессори (Inverter Linear Compressor) ҳам ишончлилик ва узоқ хизмат қилиш муддатини сезиларли яхшилайди. Маҳсулотни жиддий синовдан ўтказиш шароитлари шуни кўрсатдики, LG инверторли линия компрессори (Inverter Linear Compressor) ўрнатилган Centum System совутгичи кунлик фойдаланиш натижасида камроқ уринган ва амортизацияси ҳам яхши сақланган. Шунинг баробарида 25 фоиз камроқ шовқин чиқарган. Тадқиқот, шунингдек совутгичнинг асосий технологияси ўртача хизмат муддати тахминан 20 йиллар атрофида эканини кўрсатди, бу эса, рақобатчиларнинг маҳсулотларидан анча юқори кўрсаткичдир.
Қуйи музлатгич камерали янги Centum System совутгичи, шунингдек маҳсулотларнинг сархиллигини таъминлай оладиган технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бу LG компаниясининг мижозга йўналтирилган фалсафасини назариядан амалиётга айлантиради. Linear Cooling™ функцияси ҳарорат ўзгаришини ±0,5˚C да сақлайди. Fresh Balancer ва Fresh Converter технологиялари эса, ҳар бир озиқ-овқат маҳсулот намлиги ва ҳароратини сақлашда фойдаланувчиларга содда назоратни тақдим этади. Бундан ташқари, DoorCooling+™ технологияси совутгичнинг юқори қисмидаги совуқ ҳавонинг айланишини таъминлаб, эшикдаги саватчалар каби қисмларида ҳам бир хил ҳарорат бўлишига имкон беради. Замонавий илғор технологияларни ўзида мужассамлаштирган ажойиб дизайнерлик ечимлари сабабли қуйи музлатгич камерали Centum System совутгичи жозибали қора ношаффоф ва зангламас пўлатли ишланмаси билан фахрлана олади. Эшикдаги металл қопламали сенсорли дисплей ва ички қисмининг бутунлай металлдан ишлангани улкан нафисликка ўзига хос уйғунлик бахш этади.
«LG компанияси қуйи музлатгич камерали совутгични ишлаб чиқариш борасида узоқ вақт ишлади. У нафақат энергия истеъмоли кўрсаткичлари ва узоқ хизмат қилиш борасида, балки дизайнда ҳам янги меъёрларни ўрнатиши керак эди. Қуйи музлатгич камерали Centum System совутгичи — ушбу ишнинг энг юқори нуқтасидир, — дейди LG Electronics and Home Appliance & Air Solution компанияси президенти Сонг Де-хун (Song Dae-hyun). — Бизнинг қуйи музлатгич камерали Centum System премиум тоифасидаги совутгичимиз юқори таснифли совутгичлар бозоридаги LG ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилади».
31 августдан 5 сентябргача бўлган вақт мобайнида IFA 2018 кўргазмасида иштирок этаётган LG компаниясининг Берлиндаги Messe марказида жойлашган 18 павильонида музлатгич камерали янги совутгични ва бошқа янги хўжалик техникаларини кўриш имконига эгасиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)