Миср қадимият ёдгорликлари вазири Холид ал-Аннанийнинг сўзларига қараганда, 8 сентябрь куни Қадимги Мисрнинг V сулоласи даврида яшаган Ти исмли сарой мулозимининг мақбараси ташрифчилар учун очилади. Осори атиқ 4,5 минг ёшда, деб хабар беради «РИА Новости».
Қоҳира яқинидаги Саккара некрополида жойлашган мақбара 1965 йили франциялик мисршунос Франсуа Мариет томонидан очилган эди. У деворларига чизилган чиройли суратлари билан машҳур.
Мақбара деворларига қадимги мисрликларнинг турмуш тарзини акс эттирувчи тасвирлар туширилган. Жумладан, улар орқали нон пишириш, папирус ишлаб чиқариш, овчилик, қурбонлик келтириш сингари машғулот ва урф-одатлар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Изоҳ (0)