Урганчда «Дўстлик ва ННТлар уйи» очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шаҳар марказидаги фойдаланилмай турган иншоот жами 1 миллиард 300 миллион сўм эвазига тўлиқ реконструкция қилиниб, таъмирдан чиқарилди. Айни пайтда ушбу бинода вилоятда фаолият олиб бораётган татар, корейс, рус ва қозоқ миллий маданий марказлари ҳамда 20 га яқин нодавлат нотижорат ташкилоти иш бошлади.
Шунингдек, бинода турли маданий тадбирларни ўтказишга мўлжалланган зал, тил ўргатиш марказлари, рақс, компьютер тўгараклари, тиббиёт ва дам олиш хоналари ҳамда корейс миллий маданий маркази томонидан ташкил этилган музей жойлашган.
— Хоразмда 4 мингга яқин корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилади, — дейди вилоят корейс миллий маданий маркази раҳбари Антонина Ким. – Улар, мана 80 йилдирки, бу заминда турли миллат вакиллари билан ўзаро тотувликда яшаб келмоқда. Мана шундай муҳташам «Дўстлик ва ННТлар уйи»нинг биринчи бўлиб Урганчда очилиши вилоятда истиқомат қилаётган барча миллат вакилларини беҳад қувонтирди. Бу ерда миллий маданий марказларнинг янада самарали фаолият юритиши учун барча шароит яратилган.
Изоҳ (0)