Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида яшовчи Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, уйи орқа томонида турган сомон ўрамлари номаълум шахслар томонидан ёқиб юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Жами 6 минг дона сомон ўрамининг умумий қиймати 72 миллион сўм баҳоланган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни «Убайт» маҳалласида яшовчи А.А. ва М.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)