Ўзбекистон умумтаълим мактаблари дарсликлар тўплами учун 2018—2019-ўқув йилидаги ижара нархи тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги ўқув йилида дарсликлар учун тўланадиган ижара нархи ўтган йил билан солиштирганда ўртача 15 фоизга ошди.(10—11-синфларга мўлжалланган дарсликларни ҳисобга олмаганда).
Барча таълим тилларидаги (ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз, туркман, тожик, қорақалпоқ тили) 2-синф ўқувчилари учун дарсликлар ижараси нархи ўртача ҳисобда 67 фоизга қимматлашди ҳамда 16,1 минг сўмдан 26,9 минг сўмгача ошди.
«Газета.uz»нинг келтиришича, ўтган йили 2-синф ўзбек гуруҳи учун ижара нархи 8500 сўмни, рус гуруҳи учун 9500 сўм, қорақалпоқ гуруҳи учун 14900, қозоқ гуруҳи учун 20700, тожик гуруҳи учун 21500, туркман гуруҳи учун 19000, қирғиз гуруҳи учун 19000 сўмни ташкил этган эди.
Изоҳ (0)