• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жиззах цемент заводи» фаолиятидан аҳоли нега норози бўлмоқда?

    «Халқ сўзи Online» «Инсонларнинг саломатлиги муҳимми ёки цемент? ‘Жиззах цемент заводи’ фаолиятидан аҳоли нега норози бўлмоқда?» номли мақоласини эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Бугун юртимиз қурилишлар майдонига айланган. Мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг йирик бунёдкорлик ишлари устидан чиқасиз. ушбу эзгу саъй-ҳаракатлардан кўзлаган мақсад битта — у ҳам бўлса халқимиз турмуш фаровонлиги ошириш.

    Маълумки, ҳар қандай қурилишни сементсиз тасаввур этиб бўлмайди. Шундан ҳам кейинги йилларда мазкур муҳим қурилиш маҳсулотини ишлаб чиқариш борасида бир қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 2014 йилда Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти таркибида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий технологиялар билан жиҳозланган «Жиззах цемент заводи» иш бошлаши билан юртимизда мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ортди. Бугунги кунда корхонада бир йилда 350 минг тонна оқ ва 760 минг тонна портланд цемент ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотнинг маълум қисми қисми қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Заводда 400 нафардан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланган.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Мазкур завод фаолияти ва ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида корхонага эрталаб соат 8:10 да ташриф буюрдик. Аммо бизга раҳбарият йиғилиш ўтказаётгани ва йиғилиш икки-уч соат давом этишини маълум қилишиб, кутиб туришимизни билдиришди.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Тўғриси корхона олдида бир соатдан зиёд кутиб тура олмадик. Сабаби заводдан чиқаётган оҳак ва тупроқ кукуни миқдори шунчалик кўп эдики, кафтингизни очиб турсангиз икки дақиқага бормай бир уюм оҳак гили қўлингизда пайдо бўлади.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Шу боис фурсатни бой бермай завод атрофида яшаётган аҳолининг турмуши билан танишиш мақсадида корхонага яқинида жойлашган Ҳамза қишлоғига бордик ва одамларни фикрлари билан қизиқдик.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    — Завод жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб мана шундай шу аҳволга тушиб қолди, олдин бундай эмасди, — дейди Ҳамза қишлоғида яшовчи Ҳамида Нормуродова. — Ҳар куни эрталаб соат 5-6 лардан бошлаб устимизга оҳактош кукуни ёға бошлайди ва бу ҳолат тушдан кейинги соат 16-17 ларда камая бошлайди. Биз бу вақтда уйдан чиқмасликка ҳаракат қиламиз. Барибир чанг ва кукун уй ичига кириб кетади. Болалар билан оғзимиз ва бурнимизни беркитиб оламиз. Қишлоқнинг деярли барча аҳолиси касалликка чалинган. Ишонмасангиз барча уйларга кириб чиқинг. Ҳар куни шу чангда 5-6 километр юриб аравада сув ташиймиз. Уйга олиб келган сувимиз ювинишимизга базўр етади.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    — Мен шу корхонада экскаваторчи бўлиб ишлайман, — дейди ўзини таништиришни истамаган яна бир шу қишлоқда яшовчи фуқаро. — Ҳозир иш вақти. Тоғда юк ортишим керак. Афсуски ишлай олмайман. Чанг ва оҳак кукунини қаранг устингиздан челак билан қуйгандек бўляпти. Бу туришда ишлаб бўладими. Шамол ўз йўналишини ўзгартирса шунда иш бошлаймиз. Корхона раҳбариятининг бундан хабари бор. Тозаловчи фильтр куйганига неча ойлар бўлди. Уни тузатиш борасида амалий ҳаракатлар қилинмаяпти. Бундан эса нафақат маҳаллий аҳоли вакиллари, балки атроф-муҳитга ҳам жиддий зарар етмоқда.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида цемент заводига қайтиб келиб, раҳбариятнинг фикрини билишга ҳаракат қилдик. Бироқ, заводга кириш ва рўйхатга олиш бўлими ходимлари раҳбарият бизни қабул қилмаслиги, бу масалага жавоб бера олмаслигини маълум қилишди. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти раҳбарияти рухсат берса, мазкур завод раҳбарияти жавоб беришини билдиришди. Шу боис ушбу масалага ойдинлик кирита олмай орқага қайтишга мажбур бўлдик.

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Фото: Бахтиёр Акромов/«Халқ сўзи»

    Йўлда чўпонлар, Оқ-том қишлоғи аҳолиси билан суҳбатлашдик. Уларнинг айтишича, кейинги беш ой давомида заводда тозалаш ускуналари ишламаса-да завод ишлаб тургани учун атрофдаги қишлоқлар ва чўпонлар жуда катта зарар кўришмоқда. Хусусан, қўйлар оҳак кукуни ва цемент тушган ўт-ўлан ва янтоқни ейиши натижасида ўтлаб юрган ёки ғўрада ўлиб қолмоқда. Қишлоқларда бадбўй ҳаводан нафас олишнинг имкони бўлмаяпти. Полиз ва бошқа экинлар сўлиб қолмоқда.

    Корхона бир кеча-кундузда тўлиқ қувват билан ишлаганда ҳавога 10-12 тонна чиқинди чиқар экан. Бироқ бугунги кунда заводдан бир кунда 200 тоннага яқин чиқинди ҳавога чиқиб кетмоқда. Энг ачинарли жиҳати, бу чиқиндилар деярли тайёр маҳсулот бўлиб, бир қайта ишланса тайёр цементга айланади. Бугунги кунда бир кило цементнинг бозор нархи 850-900 сўмни ташкил этмоқда. Демак, ҳар куни мазкур заводдан 170-180 миллион сўмлик маҳсулот ҳавога учиб кетмоқда. Бу маҳсулотлар учун сарфланган электр энергияси, ишчи кучи, фуқаролар саломатлиги учун ким жавоб беради. Мазкур масалага мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

    07.09.2018, 15:48   Изоҳ (0)   60483
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Lifan мотоциклини олиб қочган икки нафар фуқаро қўлга олинди

    07.09.2018, 15:33

    Боласини тиззасига ўтқазиб Spark ҳайдаган аёл вазиятга изоҳ берди

    07.09.2018, 14:58

    Сурхондарёдаги «Хожаипок ота» зиёратгоҳида ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди

    07.09.2018, 14:50

    Бухоро прокуратураси фуқаронинг ИИБ машинасида вафот этиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатди

    07.09.2018, 14:14

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида дарсликлар ижараси ўртача 15 фоизга қимматлашди

    07.09.2018, 13:15

    Урганчда «Дўстлик ва ННТлар уйи» очилди

    07.09.2018, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда ноқонуний спиртли ичимликдан заҳарланиб 23 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 24 август, 14:23

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.