Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 13 август куни 2 нафар номаълум шахс Учтепа тумани 12-даҳа олдида қаровсиз қолдирилган Т.Ш.га тегишли қора рангли Lifan русумли мотоциклини ҳайдаб қочган эди, деб хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи М.К. ва А.К.лар содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)