Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун Москвада Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
«2018 йил 7 сентябрь куни Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюради», дейилади хабарда.
Ташриф дастуридан Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув ва музокаралар ўтказиш, шунингдек, иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон —Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 19-йиғилишида иштирок этиш ўрин олган.
Изоҳ (0)