Наманганда шу номдаги эркин иқтисодий зона ташкил этилади. Бу Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.
Ҳужжатда қайд этилишича, эркин иқтисодий зона вилоятнинг Чуст тумани ҳудудида ташкил этилади.
Бошқарув ходимлари сони 4 нафардан иборат бўлган «Наманган» эркин иқтисодий зонаси дирексияси» давлат унитар корхонаси тузилади. Корхона Чуст шаҳри, Чароғон кўчасидаги манзилга жойлаштирилади.
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси ташкил этишдан кўзда тутилган асосий мақсад ҳудудда тадбиркорликни янада ривожлантириш, инвестициялар, хусусан, хорижий сармоялар оқимини янада кўпайтиришни рағбатлантиришдан иборат. Бунинг учун ЭИЗ резидентларига қатор имтиёз ва енгилликлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Наманган шаҳрида «Орзу» кичик саноат зонаси фаолияти бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)