• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Санъатни, маданиятни кўтармоқчи бўлсак, аввало, мумтоз мақом санъатини кўтаришимиз керак

    Президент Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабзда Халқаро мақом санъати анжумани очилишида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Нутқ матни ЎзА томонидан келтирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Муҳтарам халқаро анжуман иштирокчилари!

    Қадрли дўстлар!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Бугун бағрикенг, меҳмондўст, санъацевар ўзбек диёрида катта байрам, катта шодиёна.

    Жонажон Ватанимизнинг гўзал ва бетакрор масканларидан бириШаҳрисабз заминида, буюк Амир Темур бобомиз бунёд этган муаззам Оқсарой майдонида Халқаро мақом санъати анжумани тантанали равишда очилмоқда. Шу муносабат билан сиз, азизларни, ўз ҳаётини ноёб мусиқа дурдонаси бўлмиш мақом санъатига бағишлаган фидойи инсонларни чин қалбимдан муборакбод этаман.

    Бугунги тантанамизда иштирок этаётган юқори мартабали меҳмонларимиз ЮНЕСКО, Осиё фолклор ижодиёти ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар вакилларига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

    Россия Федерацияси Президентининг маслаҳатчиси Владимир Ильич Толстойга, Қирғизистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Султанбай Раевга, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири Арстанбек Муҳаммед ўғлига, Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Ўрумбекзодага, Озарбайжон Республикаси маданият вазири Абулфас Гараевга, Туркия Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Аҳмат Халук Дурсунга ўз ташаккурларимизни билдирамиз. Уларнинг юртларида ҳам мана шундай санъат байрамлари кўп бўлсин ва уларда қатнашиш бизга ҳам насиб эцин.

    Яна бир қатор давлатларнинг маданият соҳаси раҳбарларини, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги муҳтарам элчиларини самимий қутлаб, чуқур миннатдорлик билдиришга рухсат этгайсиз.

    Биз сизларнинг тимсолингизда тинчлик ва эзгулик намояндаларини, халқимиз ва маданиятимизнинг ҳақиқий дўстларини кўрамиз.

    Хуш келибсиз Ўзбекистонга, хуш келибсиз Шаҳрисабзга!

    Ҳурматли анжуман қатнашчилари!

    Мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу санъат байрамида дунёнинг 73 давлатидан келган 300 га яқин иштирокчилар ва меҳмонлар қатнашмоқда. Уларнинг орасида нафақат ўз юртида, балки жаҳон миқёсида ҳам машҳур хонанда ва созандалар,маданият ва санъат арбоблари,мусиқашунос олимлар борлиги барчамизга катта мамнуният бағишлайди.

    Бугун Шаҳрисабзнинг мовий гумбазлари остида жаҳондаги кўплаб халқлар ва мамлакатларнинг мусиқий хазинасига айланган, ўзининг теран фалсафаси, илоҳий қудрати билан минг-минглаб қалбларни мафтун этадиган мақом садолари баралла янграмоқда.

    Ҳақиқатан ҳам, биз учун бебаҳо бадиий қомус бўлган мақом санъати асрлар, неча юз йиллар давомида инсон руҳини, унинг дарду армонларини, эзгу интилишларини юксак пардаларда ифода этиб келмоқда.

    Шарқ мумтоз адабиёти, тасвирий санъати, илму маърифат, исломий қадриятлардан озиқланган мақом санъатига – ана шундай буюк маданий мерос ривожига ўзбек халқи ҳам муносиб ҳисса қўшгани билан биз ҳақли равишда фахрланамиз.

    Бу ноёб бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ундан дунё аҳлини баҳраманд қилиш, келгуси наслларга безавол етказиш турли қитъа ва мамлакатлар вакилларини бу гўзал масканда мужассам этган анжуманимизнинг асосий мақсадидир.

    Қадрли дўстлар!

    Бугунги санъат форумини айнан Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этганимиз бежиз эмас, албатта.

    Бу шаҳар ўзининг 2700 йиллик кўҳна тарихи давомида оғир ва машаққатли синовларни, таҳликали замонларни ўз бошидан кечирди. Аммо ҳар қандай мураккаб даврлар, уруш ва босқинлар, табиий офатлар ҳам уни тарих саҳифасидан ўчира олмади.

    Шаҳрисабз буюк саркарда ва давлат арбоби, маданият ва санъат ҳомийси Соҳибқирон Амир Темур бобомиз камолга етган мў’табар маскан сифатида ҳам дунёга маълум ва машҳурдир.

    Бу шаҳар қадим-қадимдан улуғ аллома ва шоирлари, санъат ва маданият аҳли, қўли гул усталари, моҳир ҳунармандлари билан шуҳрат қозониб келади. Унинг бағридаги ноёб меъморий обидалар, нодир ёдгорликлар бу ҳақиқатни яққол тасдиқлайди.

    Бугунги кунда халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, фидокорона меҳнати билан Шаҳрисабз юртимизнинг энг обод масканларидан бирига, замонавий маданият ва туризм марказига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

    Муҳтарам меҳмонлар!

    Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон замини қадимий цивилизация, маданият ва санъат бешикларидан бири бўлиб келаётгани, ўйлайманки, сизларга яхши маълум.

    Самарқанд вилоятининг Мўминобод қишлоғидан топилган 3 минг йиллик най чолғуси, Термиз яқинидаги Айритом археологик ёдгорлигида акс этган созандалар тасвири ва бошқа кўплаб мисоллар миллий мусиқа санъатимиз, ҳеч шубҳасиз, бой ва қадимий тарихга эга эканидан далолат беради.

    Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий бобомизнинг айнан «наво», яъни, мусиқий оҳанг, деган сўзни ўзларига тахаллус қилиб, бутун дунёда шуҳрат топганини барчамиз яхши биламиз.

    Халқимиз бадиий тафаккурининг маҳсули бўлган «Шашмақом», яъни, олти мақомни, таъбир жоиз бўлса, олти азим дарёга қиёслаш мумкин. Бу дарёлар асрлар давомида жаҳон маданият уммонига қуйилиб, уни ҳар томонлама тўлдириб, бойитиб келмоқда. Шунинг учун ҳам бу муаззам мусиқий дурдона ЮНЕСКО томонидан жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани чуқур маъно ва аҳамиятга эга, деб ўйлайман.

    Азалдан санъатни, мусиқани бутун қалби билан севадиган, ижод аҳлини муносиб қадрлайдиган эл-юртимиз бугунги анжуманни катта қувонч ва ҳаяжон билан кутиб олмоқда.

    Бугун биз ана шундай улкан маънавий бойликнинг шаклланиши ва тараққиётида, бу умрбоқий санъатнинг бизгача етиб келишида беқиёс хизмат кўрсатганулуғ шоир ва мутафаккирлар, бастакор ва созандалар, буюк ҳофизларнинг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этамиз.

    Азиз дўстлар!

    Бугунги замонда барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштириш, ёшларни юксак гуманистик идеаллар руҳида тарбиялашда мусиқа санъатининг ўрни ва аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

    Агар биз асл, ҳақиқий санъатни билмоқчи, ўрганмоқчи бўлсак, аввало, мумтоз мақом санъатини билишимиз, ўрганишимиз керак.

    Агар биз санъатни, маданиятни кўтармоқчи бўлсак, аввало, мумтоз мақом санъатини кўтаришимиз керак.

    Мақом оҳанглари, мақом руҳи ва фалсафаси ҳар бир инсон қалбидан, аввало, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг онги ва юрагидан чуқур жой олиши учун бор имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур.

    Мақом санъатининг маданий ҳаётимиздаги ана шундай беқиёс таъсирини инобатга олиб, мамлакатимизда бу борада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

    Албатта, сизлар анжуман кунларида ҳамкасб дўстларингиз, санъат мухлислари билан мулоқотда бўлиб, ана шундай ишлар билан атрофлича танишиш имконига эга бўласизлар.

    Ўйлайманки, бугунги анжуман олдимизда турган муҳим назарий-амалий муаммоларни атрофлича муҳокама қилиш, бу борада халқаро тажриба, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, интернет имкониятларидан кенг фойдаланиш, турли маданий ва ижодий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро борди-келдиларни йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши айни муддао бўлур эди.

    Шу маънода, анжуман доирасида ўтказиладиган «Мақом мусиқа санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бу йўлда муҳим қадам бўлиши табиий.

    Фурсатдан фойдаланиб, бугунги санъат ва нафосат байрамини юксак савияда ўтказиш учун ўзини аямасдан, фидокорона меҳнат қилган барча инсонларга, меҳмондўст ва олижаноб Қашқадарё вилояти ва Шаҳрисабз аҳлига анжуман иштирокчилари номидан, халқимиз номидан самимий миннатдорчилик билдиришга ижозат бергайсиз.

    Муҳтарам дўстлар!

    Азиз меҳмонлар!

    Сизларнинг бевосита иштирокингизда бошланаётган бугунги халқаро анжуман бардавом бўлиб, узоқ ва яқин минтақаларда мақом санъати ривожини янги босқичга кўтариш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади, деб ишонаман.

    Барчангизни халқаро мақом анжуманининг очилиши билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

    Дилларни дилларга, элларни элларга пайванд этадиган мақом санъатимиз ҳамиша гуллаб-яшнасин!

    Унинг фидойилари доимо бор бўлсин, омон бўлсин!

    Барчангизга сиҳат-саломатлик, олижаноб фаолиятингизда янги ижодий ютуқлар, анжуман ишига муваффақиятлар тилайман.

    Катта раҳмат сизларга, яна бир бор хуш келибсиз Ўзбекистонга!

    Эътиборингиз учун ташаккур.

    07.09.2018, 08:30   Изоҳ (0)   13436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вақф» фонди Таҳфизул-Қуръон кафедрасининг барча талабаларига Қуръони карим туҳфа қилди

    07.09.2018, 08:17

    Тошкентда Шаҳрисабз кулолчилик мактаби кўргазмаси очилди

    07.09.2018, 07:17

    «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади

    06.09.2018, 23:08

    Ўзбекистонда пенсия тайинлаш тартибини соддалаштириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди

    06.09.2018, 22:43

    Андижонда чиқиндиларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхона иш бошлади

    06.09.2018, 22:21

    Тошкент илк бор «Ўзбекистон сувенирлари» кўргазма-ярмакаси ўтказилади

    06.09.2018, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.