«Вақф» хайрия жамоат фонди 2018—2019-ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 6 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг Таҳфизул-Қуръон кафедрасининг барча устоз ва талабаларига Ўзбекистонда нашр этилган Қуръони каримдан тақдим этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий сайтида хабар берилди.
«Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида амалга оширилаётган ушбу хайрли тадбирда талабаларга Қуръони карим билан биргаликда ҳар бир гуруҳга бир донадан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Тафсири ҳилол» китоби ҳам берилди.
Вақф хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари бетоблиги туфайли китобларни кафедра мудири тарқатди.
Қайд этиш жоиз, Тошкент Ислом институтининг Таҳфизул Қуръон кафедраси Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган Ўзбекистондаги ягона олий даргоҳ бўлиб, Жаҳонгир қори Неъматов кафедра мудири ҳисобланади.
Ушбу таълим маскани Қуръони каримни 2 ойда ёдлаб чиққан ва бир куннинг ўзида тўлиқ ёддан ўқиб берган йигитларни етиштириб чиқарган даргоҳдир.
Изоҳ (0)