Сурхондарё вилояти ИИБ патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати ходимларига хизмат скутерлари топширилди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
«Ушбу хизмат скутерлари келажакда фуқаролар кўп тўпланадиган жамоат жойларида, маҳаллалардаги автотранспортлар ҳаракатланиши қийин бўладиган кўчаларда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишда, жамоат тартибини сақлашдаги иш унумдорлигини ошириш учун хизмат қилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)