Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бугун республиканинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби, Шайхонтоҳур тумани Ҳувайдо маҳалласидаги 169-мактабда ҳам 2018—2019-ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди. «Билимлар куни» муносабати билан ташкил этилган тадбирга Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, йиғилганларни самимий табриклади. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими ўз сўзида мазкур мактабда таҳсил олганлиги, ўқувчилик хотиралари ҳақида тўхталиб, айнан қадрдон мактабида олган билимлари келгусидаги муваффақиятларига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишини айтиб, уларга зафарлар тилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

— Тошкент шаҳар ҳокимининг мактабимизга келиши, бизлар билан дилдан суҳбатлашганидан жуда ҳам ҳурсанд бўлдик. Уларнинг шахсан ташриф буюриши бизларга катта руҳлантириш берди. Келажакда, улар каби мактабда аъло баҳоларга ўқиб, юртимизга хизмат қиладиган етук мутахассис бўлиб етишаман – дейди, 7 синф ўқувчиси Бобур Ғуломов.

Тадбир сўнггида Ж.Ортиқхўжаев 1-синфга қабул қилинган 246 нафар ўқувчиларнинг ҳар бирига Samsung Galaxy Tab А планшетларини совға қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар