Ўзбекистон футбол ассоциацияси Adidas компанияси билан 2 йиллик келишувга эришди, деб хабар беради «Championat.asia».
Қайд этилишича, ЎФАда Nike ва Adidas компанияларидан бирини танлаш имконияти бўлган. Ташкилот эса бу икки бренд орасидан яхши ва сифатли либосларни тақдим этган Adidas’ни танлаган. Таъкидланишича, Adidas экипировка ва либослари оригинал сифатда. Либослари Германия технологиялари асосида тикиладиган бўлса, оёқ кийимлари Италия технологияларида тикилади ва улар ҳам Европа стандартига тўла жавоб беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон футбол терма жамоалари шу вақтга қадар Jomа компанияси либосларида тўп суриб келарди.
Изоҳ (0)