Грузия – Туркия давлат чегарасида туркиялик чегарачилар Грузия фуқароси жомадонидан нолегал саёҳатчини топиб олди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Воқеа «Сарпи» чегара-назорат пунктида содир бўлди. 24 ёшли Грузия фуқароси ўзи билан олиб ўтаётган катта жомадон Туркия чегарачиларида шубҳа уйғотди. Чегарачилар уни очишни талаб қилди.
Жомадон очилганда унинг ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган 27 ёшли ўзбекистонлик аёл яширингани аниқланди. Маълум бўлишича, унга Туркия ҳудудига кириш 5 йилга тақиқланган экан.
Туркия полицияси ушбу икки шахсга нисбатан жиноий иш қўзғади.
Изоҳ (0)