Доғистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига ҳужумга алоқадор бўлган Қизилюрт бандаси етакчиси Аббос Хубаев йўқ қилинди. Бу ҳақда Россия миллий аксилтеррор қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Жангари тезкор-тергов тадбирлари давомида Тотурбийқалъа қишлоғидан икки километр наридаги ўрмонда аниқлангани билдирилмоқда. У қуролни топшириш ва таслим бўлиш ҳақидаги талабга бўйсунмай, автоматдан ўт очган.
Жавоб ўти билан жангари ўлдирилди. Ҳодиса жойидан автомат, тўппонча ва уларнинг ўқ-дорилари топилди. Фуқаролар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида жабрланганлар бўлмади.
Изоҳ (0)