Никарагуа ҳукумати президент маъмурияти амалга оширган репрессиялар ва қонун бузилишлари қораланган ҳисоботдан сўнг БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича делегациясини мамлакатдан бадарға қилишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Денис Монкадимга кўра, Никарагауга делегацияни таклиф этишга ундаган сабаб ва шароитлар ўзгарган. Шу боис БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилларига ҳозирда эҳтиёж йўқ.
Халқаро ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси минтақавий бўлинмаси Никарагуада бу борадаги ҳолатни кузатиш ва маълумотларни тақдим қилишни давом этишини билдирди.
БМТ делегацияси 29 август куни эълон қилган ҳисоботда Никарагуа полицияси томонидан қўлланган куч ишлатиш ва қотилликлар, ҳибсхоналардаги қийноқлар ҳақида сўз борганди.
Изоҳ (0)