Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.
Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва Биринчи Президентимиз ҳайкали ўрнатилган майдон бугун ҳар қачонгидан ҳам гавжум бўлди.
Мақбара мажмуасига эрта тонгда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари жам бўлди.Биринчи Президентимиз хотирасига Қуръон тиловат қилинди.Ислом Каримовнинг давлатимиз мустақилликка эришиши ва тараққиёти йўлида ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб меҳнат қилгани, халқимиз фаровон турмуши учун юксак фидойилик кўрсатгани ёдга олинди.Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар эътироф этилди.Шундан сўнг вилоят жамоатчилиги вакиллари Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.Хотира тадбирлари доирасида элга эҳсон оши тортилди.
Тадбирларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этди.
Изоҳ (0)