Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов тез кунларда очилиши режалаштирилган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлди. Бу ҳақда олий ўқув юрти ректори Шерзод Қудратхўжаев маълум қилди.
«Таълим жараёни, янги инновацион технологияларни жорий этиш, талабаларга қулай шароитлар яратиш ва бошқа қатор масалалар хақида юракдан ва батафсил гаплашдик.Тантанали кун эса тобора яқин яқинлашмоқда. 40 дан ўтиб 41 га яқинлашмоқдамиз», — дея ёзув қолдирган Қудратхўжаев Facebook’даги саҳифасида.
Бош вазирга Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мираббос Иноятов ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ (0)