Донецкда ўлдирилган халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко билан видолашгани 120 мингдан ортиқ киши келди. Бу ҳақда маҳаллий маъмурият вакили маълум қилди, дея хабар берди «РИА Новости».
«Ҳозирги пайтга келиб фақат дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 120 мингдан ортиқ киши», — деди у.
Видолашув маросими бўлиб ўтаётган Донецк опера ва балет театри атрофидаги майдон одамлар билан деярли тўлган. Асосий кириш жойига уч йўналишда келаётганлар навбати кузатилмоқда.
Кишилар нафақат бу ерга, балки Захарченко портлатилган ва театр билан бир даҳада жойлашган «Сепар» қаҳвахонасига ҳам гуллар олиб келмоқда.
Маросимда республика раҳбари вазифасини бажарувчи Дмитрий Трапезников, мудофаа вазири Владимир Кононов ва бошқа давлатлар, хусусан, Россиядан келган меҳмонлар иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)