Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ер сайёрасининг 7 миллиард аҳолиси қандай соҳадаги ишлар билан банд эканлиги юзасидан инфографикани тақдим этди.
Унга кўра, Ер аҳолисининг 26 фоизи ёхуд 1,9 миллиарди меҳнатга лаёқатли ёшга етмаган.
23 фоизи — 1,7 миллиарди хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади.
1,4 миллиард киши (19%) қишлоқ хўжалигида, 800 миллион киши (12%) — саноат соҳасида банд.
577 миллион одам (9%) 64 ёшдан катта, 430 миллион киши (6%) — ишсиз.
Ер аҳолисининг 400 миллион нафари (5%) эса тадбиркорлик билан машғул.
Изоҳ (0)