Tesla компаниясининг энг йирик ўнта акциядорлари қаторига кирувчи BlackRock бошқаруви остидаги жамғармалар Илон Маскни компания директорлари кенгаши раислигидан бўшатишни хоҳламоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, жамғармалар Маскни қандайдир номаълум раис билан алмаштириш учун овоз берган. Вазиятнинг ўзига хослиги шундаки, Маск директорлар кенгаши раиси ва Tesla бош ижрочи директори сифатида вазифаларни бажаради.
Бу таклиф бошқа акциядорлар томонидан қўллаб-қувватланмаган, шунинг учун Маскнинг Tesla’даги ўрни ўзгаришсиз қолмоқда.
Изоҳ (0)