30 август куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи А.Ж. уйи олдида жойлашган «Наво» тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши М.У.нинг ўнг оёғига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада М.У. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. О.Ж. қўлга олинган.
Изоҳ (0)