Бугун, 30 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбек миллий кураши бўйича -78 кг вазн тоифасидаги курашчи Кумуш Йўлдошева ярим финалга чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Кумуш финал йўлланмаси учун Хитой Тайпейидан бўлган Янг Хсиэенсзуга қарши кураш олиб борди ва ғалабага эришди.
Финалда энди у мўғулистонлик Отгон Мункцецегга қарши кураш олиб боради.
Изоҳ (0)