Бугун, 30 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбек кураши бўйича -90 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида икки ўзбекистонлик курашчи ўзаро беллашадиган бўлди. Ярим финалга йўл олган Яҳё Имомов финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Ерсултон Музаппаровга қарши баҳсда ғолиб бўлди ва финалга чиқди. Шу вазндаги яна бир Ўзбекистон вакили Шермуҳаммад Жандриев ҳам ярим финалда иорданиялик Ҳусайн Мисрийга қарши гиламга чиқиб, ғалабага эришди ва финалга йўл олди.
Шу тариқа мазкур вазндаги олтин ва кумуш медаллари Ўзбекистонга насиб этадиган бўлди.
Изоҳ (0)