Эфиопиянинг Оромия ҳудудида ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради, деб хабар бермоқда Reuters.
Жами 18 киши қурбон бўлган. Уларнинг 15 нафари — ҳарбийлар, қолган уч киши — оддий фуқаролар. Марҳумларнинг бари қулаган вертолёт бортида бўлган. Улар орасида икки нафар ёш бола бўлгани айтилмоқда.
Полиция вакили маълум қилишича, вертолёт мамлакат шарқидаги Дире-Дауа шаҳридан учиб чиқиб, 30 август куни эрталаб қулаб тушган. У Дебре-Зейт аҳоли пунктидаги ҳарбий-ҳаво кучлари базасига йўл олган. Ҳалокатга айнан нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)