АҚШнинг Вермонт штатидаги тоғда планер ҳалокатга учради, деб хабар беради «ТАСС».
Планернинг бортида учувчи ва икки нафар йўловчи бўлган. Ҳодиса оқибатида уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Планер Вермонт штатида жойлашган Моррисвилл-Стоу аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кейин шатакка олувчи самолётдан ажралиб қолган.
Ҳодиса АҚШ фуқаро авиацияси федерал бошқармаси ҳамда транспортда хавфсизлик бўйича миллий бошқарма томонидан ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)