ЎзЛиДеП депутатлари Telegram-каналларда тарқатилаётган видео материаллар, маълумотларнинг ишончлилигини ўрганди, деб хабар беради Spot.
ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари ўринбосари Нуриддин Зайнитдинов «Болалар уйидаги ҳолат бўйича видео» каби манбаси номаълум ва ёлғон маълумотлар кўрсатилган материалларни мисол тариқасида келтирди.
«Сизлардан келгусида жойланаётган материалларни чуқурроқ ўрганиб, манбаларини маълум қилган ҳолда, имкон қадар текширилган материалларни жойлашингизни сўрайман», — деб таъкидлади депутат.
Ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумот ва материаллар тарқатганларга тааллуқли қонун бўйича жавобгарлик чоралари кўрилиши мумкин.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари депутатлар томонидан ўрганилади ва тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
Изоҳ (0)