Самарқанд шаҳрида Silk Road Bazaar («Ипак йўли бозори») миллий ҳунармандчилик ва савдо фестивали бошланди. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар бермоқда.
Фестивальда Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган 80 нафардан ортиқ уста-ҳунарманд ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Жумладан, кулолчилик, гиламдўзлик, заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, сангтарошлик, каштадўзлик, зардўзлик, наққошлик, читгарлик сингари ҳунармандлик маҳсулотлари, 50 дан ортиқ турдаги Самарқанд нонлари намойиш этилмоқда.
Фолклор-этнографик жамоаларнинг чиқишлари, саҳналаштирилган томошалар ва концерт дастурлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирмоқда.
Шунингдек, сайлда қандолат маҳсулотлари, полиз экинлари ярмаркаси ташкил этилди.
Фестиваль 26 августга қадар давом этади.
Изоҳ (0)