Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
22 август куни 28 ёшли А.Олимжон Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга ўтиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилди. У бунинг учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан илтимоснома, 1-сонли Интернат уйи номидан маълумотнома ва буйруқларни тақдим этади.
Бироқ, кейинчалик аниқлик киритилишича, мазкур ҳужжатлардаги имзо ва муҳрлар қалбакилаштирилган экан.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси («Ҳужжатлар, муҳрларни қалбакилаштириш») билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)