21 август куни Тошкентдаги Samarqand Darvoza савдо маркази яқинида бир кишини пичоқ билан яралаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди, деб ёзади «Газета.uz» Ўзбекистон Бош прокуратурасига таяниб.
Ҳодиса тахминан 17:00 да юз берган. Икки йигит автомобиллари тўқнашиб кетгани сабабли жанжаллашиб қолган. Ш. Акромов (1992-й.т.) ёнидан пичоқ чиқариб, Т.Расулов (1994-й.т.)нинг қорин соҳасига иккита зарба берган, шундан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи биринчи шаҳар клиник касалхонасига жойлаштирилган. Ш.Акромов кейинроқ қўлга олинган.
Изоҳ (0)