Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бош штаби Фарғона вилоятининг Шоҳимардон анклави орқали Қирғизистон курорт зоналарига чиқиш тартибини тушунтирди, деб ёзади «Газета.uz».
«Оққия» ўтказиш пункти орқали Шоҳимардон аҳоли пунктига қуйидаги шахслар ўтказилади:
- Шоҳимардон аҳоли пунктида доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, ушбу аҳоли пункти ҳудуди орқали транзит билан ўтаётган Қирғизистон фуқаролари — соддалаштирилган тартибда, яъни сана штампи қўймасдан;
- Шоҳимардон аҳоли пунктига хизмат, сайёҳлик ва бошқа мақсадларда кетаётган Ўзбекистон фуқаролари — паспортга сана штампи қўйилган ҳолда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон туристик агентликлари ўртасидаги меморандумга кўра, Қирғизистонда жойлашган «Кўк кўл» турзонаси, «Дугоба» алплагери ва «Ҳайдаркан» қишки ҳордиқ зонасига фақат тегишли туристик йўлланмага эга бўлган фуқароларгина ташриф буюриши мумкин.
Изоҳ (0)