• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нарпайлик тадбиркор аёлни амалдорлардан ким ҳимоя қилади?

    Бир йил давомида судма-суд югурган тадбиркор Надежда Мирзаева охири адолат тантанасига эришиб, суд унинг фойдасига қарор чиқарди. У энди ноқонуний тортиб олинган ер участкаси ўзига қайтарилишига ишонган эди. Аммо 3 ойдан ошибдики, суд қарори бажарилмай келинмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев хабар бермоқда.

    Фото: Нарпай туман ҳокимлиги

    Фото: Нарпай туман ҳокимлиги

    Надежда Мирзаева Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида «Омонқул Мирза» ва «Надежда транс сервис» масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчиси бўлиб, автомобиль транспортида йўловчи ташиш билан шуғулланади. Бир йилдан ортиқроқ вақт давомида у ўз ишини бажаролмасдан, адолат истаб, ташкилотма-ташкилот юришга мажбур бўлмоқда.

    2017 йил май ойида «Самарқандтранс маркази»га қарашли «Самарқанд Рудакий» шўъба корхонасига Мирбозор чорраҳасида автошоҳбекат қурилиши учун Нарпай туман ҳокимининг қарори билан 0,89 гектар ер майдони ажратилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган эди. Янги объектни деб чорраҳада жойлашган музей биноси, хотира майдони ва она ҳайкали бузиб ташланди ва ажратилган 0,89 гектар ер майдони ўрнига 1,30 гектар ер эгаллаб олинди.

    Тадбиркор Надежда Мирзаева таъсисчиси бўлган ««Омонқул Мирза»га тегишли 0,513 гектар ер майдонини ҳам «Самарқанд Рудакий» ШК ўзбошимчалик билан эгаллаб олади. Шундан сўнг тадбиркор прокуратура ва иқтисодий судга мурожаат қилади. Суд ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонини эгасига қайтариш тўғрисида қарори чиқаради.

    «2018 йил 14 майда суд қарорини бажариш мақсадида ижро варақасини МИБ Нарпай туман бўлимига топширдим. Қонунчиликда суд қарорини ижро қилиш учун икки ойлик муддат белгиланган, аммо уч ойдан кўпроқ вақт ўтишиги қарамасдан, суд қарорини бажариш пайсалга солиб келинмоқда», — дейди Н.Мирзаева.

    На МИБ, на Нарпай туман ҳокимлигидан амалий мадад ололмаган тадбиркор адолат излаб Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов қабулига киради. Ҳоким муаммо билан танишгач, ўша заҳоти тегишли ташкилот раҳбарларига уни зудлик билан қонун доирасида ҳал этишга кўрсатма беради.

    Ўшандан кейин ҳам бир ой вақт ўтди. Н.Мирзаеванинг ҳар кунлик югур-югури оқибатида унга бир неча марта аниқ кунини белгилаб, ўша куни тегишли ташкилот вакиллари иштирокида ўртадаги девор бузилиб, унга қарашли бўлган ер майдони қайтариб берилиши маълум қилинди. Белгиланган жойга тадбиркор, айрим пайтлар тез ёрдам ходимлари ва ёнғин ўчирувчилар келиб, кутишди. Аммо мутасадди ташкилотлар вакилларидан дарак бўлмади. Қисқаси, Нарпай туман Мажбурий ижро бюроси турли баҳоналар билан суд қарорини бажаришни пайсалга солиб келмоқда.

    Нима учун қонун талабларини менсимасдан, қонун посбонлари суд қарорини бажаришни пайсалга солиб, «Самарқанд Рудакий» ШКнинг томонида туришибди, деган ҳақли савол туғилади. Бунинг сабабини Надежда Мирзаева қуйидагича изоҳлайди:

    — Ушбу корхона «Ўзавтодарётранс» агентлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бўлимининг шўъба корхонаси бўлиб, унинг раҳбари асли Нарпай туманидан бўлган Инатилла Хамраевдир. Кўп йиллардан бери ушбу вазифани эгаллаб юрган раҳбарнинг гапи қонун талабидан ҳам устунлик қилмоқда.

    Н.Мирзаеванинг «қайсарлиги», яъни қудратли корхонани судга бериб, уни ўзига тегишли ер майдонидан чиқаришга эришганлиги тадбиркор ва унинг меҳнат жамоаси учун аянчли оқибатга олиб келди.

    — И.Хамраев томонидан менга ердан воз кечиш тўғрисида таклифлар бўлди. «Ерингдан воз кечсанг, фирмаларинг ишлайди, рози бўлмасанг сени ишлашга қўймайман» деб, ҳар хил воситалар билан тадбиркорлик фаолиятимни бўғиш ҳаракатига тушди. Унга қўшилган Нарпай туман ҳокимлигининг амалдорлари томонидан мен ва ходимларим таъқиб остига олиндик.

    Н.Мирзаеванинг уқтиришича, айни пайтда «Ўзавтодарётранс» агентлиги унга тегишли бўлган «Омонқул Мирза» ва «Надежда транс сервис» МЧЖларнинг йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензияларини бекор қилиш, корхоналарга аъзо бўлган такси ҳайдовчиларига лицензия варақаларини бермаслик, юналишда қатнашиш учун ўтказилаётган тендерга чақирмасликка ҳаракат қилмоқда.

    — «Каттакон»нинг бир оғиз «суддан аризангни чақириб ол» деган таклифини қабул қилмаганлигим учун мени банкрот қилиб, мулкимни йўқ қилиб, тавбамга таянтирмоқчи бўлишяпти, – дейди тадбиркор опа. Унинг сўзларига қараганда, судни юта олмаслигини англаган агентлик бошлиғи туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳаракат қилишга ўтиб олди.

    Нарпай туман ҳокимининг жамиятга шоҳбекат биносига эгалик хуқуқини берувчи 2005 йил 11 апрелдаги қарори шу туман хокимининг 2017 йил 23 октябрдаги қарори билан бекор қилинди. Ваҳоланки, мавжуд қонунчилигимиз бўйича ҳокимга ўз қарорини бекор қилиш хуқуқи берилмаган. Бу эса амалдорларнинг тадбиркорга босим ўтказиш, уни таъқиб остига олишга уринишнинг намунаси эмасми? Одил суд ушбу масалага қонуний ёндашди. Самарқанд вилоят иқтисодий судининг 2018 йил 18 январдаги қарори билан Нарпай туман ҳокимининг 2017 йилдаги қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

    Ҳозирда жамиятга қарашли 60га яқин автотранспорт воситаси йўналишга чиқмай қўйди. Натижада 70 та иш ўрини қисқариб, худди шу миқдордаги оила тирикчилик манбаисиз қолди. Ачинарлиси шундаки, агентлик томонидан лицензия шартлари бажарилиши талаб қилинмоқда, лекин тадбиркор аёлнинг шартлар бажарилганлиги тўғрисидаги хатлари умуман эътиборсиз, мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

    Ҳаммаси бориб суд қарори билан Н.Мирзаевага эгалик ҳуқуқи белгиланган 513 квадрат метр ерга бориб тақалмода. «Амалдорлар ана шу ер майдонидан воз кечишимни талаб қилиб, уларнинг ноқонуний шартига рози бўлган тақдиримда жамият фаолиятини тиклашга, лицензияларимизни қайтариб беришга ваъда қилишмоқда. Агентлик бошлиғининг бу ҳаракати тадбиркорликка тўсқинлик қилиш эмасми?», — дейди ўкинч билан Н.Мирзаева.

    Надежда Мирзаева Самарқандда адолат ва ҳақиқат томон қўйилаётган қадамлар, ўзгариб бораётган сиёсат унинг ишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб умид билдирмоқда.

    24.08.2018, 08:40   Изоҳ (0)   14413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоий вилоятида уйдан сейф ўғирлаган гуруҳга ҳукм ўқилди

    24.08.2018, 08:24

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

    24.08.2018, 07:30

    Ўзбекистонда истироҳат боғларида ўқиш заллари ва кутубхоналар бўлиши шарт этиб белгиланди

    23.08.2018, 23:08

    Зоминнинг бетакрор кўринишлари (фото)

    23.08.2018, 23:00

    Тошкентда миллий гастрономик туризм маркази очилди

    23.08.2018, 22:50

    Термизда янгиланган Матбуот уйи фойдаланишга топширилди

    23.08.2018, 22:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.