Бугун, 24 август санасида Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев АҚШда ўзининг тўртинчи жангини ўтказди.
Аҳмадалиев мазкур жангда чилилик Рамон Контрерасга қарши жанг қилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ Муроджон рақибини нокаутга учратди ва жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
Ушбу ғалаба орқали Муроджон WBA InterContinental камари соҳибига айланди.
Маълумот учун, Аҳмадалиев бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда проф рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Жангларининг иккитасида эса у рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.
Изоҳ (0)