Дунёдаги биринчи кварц қўл соати яратувчиси Рене Ле Культр 100 ёшида Швейцарияда вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ле Культр машҳур Jaeger-LeCoultre соат фирмаси асосчисининг набираси ҳисобланади.
Beta 1 маркали қўлга тақиладиган биринчи кварц соати 1967 йилда ҳар йили Швейцария хронометрия жамияти томонидан ўтказиладиган аниқлик танловида тақдим этилган.
Ле Культр Швейцария электроника ва микротехника маркази асосчиларидан бири ҳисобланади. Марказ 1984 йилда хронометрия жамияти ўрнини эгаллаган.
Изоҳ (0)