Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ҳаж зиёратини амалга ошираётган зиёратчилар лагерини 19 август куни кучли қум бўрони қоплади. Ундан кейин эса ёғингарчилиик кузатилган. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Россия Мусулмонлари идораси раҳбарининг ўринбосари Рушан Аббосовнинг айтишича, кучли шамол чиқинди идишларини, йўл белгиларини ва пластик тўсиқларни бузиб ташлаган.
Макка ва унинг атрофида транспорт ҳаракати ноқулай об-ҳаво сабабли қийинлашган.
Зиёратчилардан бирининг сўзларига кўра, бўрон вақтида улар биргалашиб, чодир арқонларини ушлаб туришларига тўғри келган. Бунда зиёрат жойларидаги умумий ҳолат барқарор, деб таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)