АҚШ президенти Дональд Трамп Иордания қироли Абдулла II билан июнь ойида Фаластин — Исроил муаммосини тартибга солиш имкониятларини муҳокама қилиш чоғида ислом дини ҳақида ҳазил қилган. Монарх Трампнинг ҳазиломуз сўзларини 2 август куни Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан билан учрашув вақтида эслаган. Бу ҳақда Axios хабар берди.
Трамп билан учрашув вақтида Иордания ҳукмдори кўплаб фаластинликлар исроилликлар билан битта давлатда яшашни ва тенг ҳуқуқларга эга бўлишни маъқул кўришини айтган. «Бунинг натижасида Исроил ўзининг яҳудийлик характерини йўқотади», — деб ҳисоблайди ҳукмдор.
«Сиз айтаётганингиз маънога эга. Бироқ мусулмонлар Фаластини ва яҳудийлар Исроилининг бирлашиши сценарийсида Исроил бош вазири бир неча йилдан кейин Муҳаммад деб аталади», — деб ҳазиломуз жавоб берган Дональд Трамп.
Қирол Трампга АҚШнинг тинчлик режаси Европа ва араб давлатлари келишувига қўйилгандагина қабул қилинадиган бўлиши билан жавоб қайтарган.
Изоҳ (0)